Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Наполи» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳсдан кейин манчестерликлар бош мураббийи Энцо Мареска мусобақадаги вазият ва навбатдаги рақиб ҳақида гапирди.
«Ҳа, бизга қийин бўлади, аммо уларга ҳам осон бўлмайди. Бу ҳар икки жамоа учун мураккаб баҳс бўлади. Чемпионлар лигасида ҳамон тўғри йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Ҳисобимизда 10 очко бор. Ушбу мусобақа қанчалик қийин эканини биламиз, буни бошқа баҳслар натижаларида ҳам кўриш мумкин. Бугун ғалаба қозона олмадик, аммо мағлуб ҳам бўлмадик ва бир очкога эга чиқдик», — дея Маресканинг сўзларини УEФА матбуот хизмати келтирди.
Маълумот учун, «Наполи» билан дурангдан сўнг «Манчестер Сити» 10 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 6-тур доирасида 8 декабр куни сафарда «Барселона»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 1:00 да бошланади.