Пеп Гвардиола Италия миллий жамоасини бошқариш таклифини олганини ва уни рад этишга қийналганини маълум қилди. «Манчестер Сити» бош мураббийи келажакда яна мураббийликка қайтса, миллий жамоада ишлашни исташини ҳам таъкидлади.
«Бу ҳақда илк бор гапиряпман, лекин ҳа, улар билан ҳақиқатан ҳам мулоқот қилганман. Италия каби мамлакатнинг таклифини рад этиш менга ноқулай бўлди. Италия миллий жамоасини бошқариш фаолиятимдаги энг катта шарафлардан бири бўларди. Аммо тўхташ вақти келганини англадим. Агар улар менга икки йил олдин қўнғироқ қилишганида, катта эҳтимол билан рози бўлардим», — дея Гвардиоланинг сўзларини ESPN нашри келтирди.
Маълумот учун, ҳозирда Италия миллий жамоасини Роберто Манчини бошқармоқда.