«Милан» раҳбарияти Адриен Рабионинг янги шартномага имзо чекишини Рождество байрамигача, қишки трансфер ойнаси расман очилмасидан аввал ҳал қилишни истамоқда.
Ҳозирда 30 ёшли футболчининг «россонери» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Унинг йиллик соф маоши 3,5 миллион еврони ташкил этади.
pianetamilan.it нашри хабарига кўра, янги келишув 2030 йил 30 июнгача амал қилади ва уни яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олади. Шартнома доирасида Рабионинг маоши клубдаги энг кўп маош олувчи футболчилар даражасига кўтарилиши кутилмоқда. У йилига 5 миллион евро соф маош ва бонусларга эга бўлиши мумкин.
Маълумот учун, янги шартнома бўйича музокаралар якуний босқичга етган. «Милан» келишувни имкон қадар тезроқ расмийлаштиришга интилмоқда.