«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубига қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Сабаҳ» Чемпионлар лигасида илк бор иштирок этмоқда. Шу сабабли рақиб жуда катта иштиёқ билан майдонга тушади. Биз ҳам футболчиларимиздан худди шундай фидойилик ва шиддат кутмоқдамиз», — дея Фликнинг сўзларини Мundo Deportivo нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» вингери Ламин Ямал ўнг тўпиғидаги ноқулайлик сабабли ушбу баҳсда иштирок этмайди. Клуб мураббийлар штаби футболчига дам беришга қарор қилган.
Маълумот учун, «Сабаҳ» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс 25 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.