«Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида «Сабаҳ»га қарши кечадиган сафар баҳси учун Озарбайжонга жўнаб кетди. Каталонияликлар делегацияси таркибида Ламин Ямал йўқ. У ноқулайлик сабабли ушбу баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Тhe Touchlinе хабарига кўра, 19 ёшли вингер эса «Барселона»нинг машғулот базасида кўринган. У индивидуал машғулот ўтказган ва «Депортиво»га қарши Ла Лига баҳсига тўлиқ тайёр бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ «Барселона» Ямалинг «Сабаҳ»га қарши ўйнамаслигини, бироқ «Депортиво» билан баҳсда майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилганди.
Маълумот учун, «Сабаҳ» ва «Барселона» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тур баҳси 25 ноябр куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади