Live
11
Ўзбек

«МЮ» англиялик форвардни АПЛга қайтаришни истамоқда

Футбол
24 ноябр, 10:29
Айвеннинг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
«МЮ» англиялик форвардни АПЛга қайтаришни истамоқда
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клуби ҳужумчиси Айвен Тоуни Англия Премер-лигасига қайтиши мумкин. Унга «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдирмоқда.

talkSPORT журналисти Алекс Крукнинг маълум қилишича, манкунианликлар 30 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Тоуни бу мавсумда барча турнирлар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳужумчи 2024 йилнинг ёзида «Брентфорд»дан «Ал Аҳли»га кўчиб ўтган эди. Фаолияти давомида у «Нюкасл», «Барнсли», «Уиган» каби клубларда ҳам тўп тепган.

Айвеннинг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар