Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клуби ҳужумчиси Айван Тоуни Англия Премер Лигасига қайтиши мумкин. TalkSPORT журналисти Алекс Крукнинг хабар беришича, 30 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.
Тоуни ушбу мавсумда барча мусобақаларда 10 та баҳсда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Англиялик ҳужумчи 2024 йил ёзида «Брентфорд»дан «Ал Аҳли» сафига кўчиб ўтганди. Бунгача у «Нортҳэмптон Таун», «Нюкасл», «Барнсли», «Уиган» ва бошқа клубларда фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Тоунининг Саудия клуби билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 20 млн еврога баҳоламоқда.