Live
9
Ўзбек

«Лацио» Гаттузога янги шартнома таклиф қилмоқчи

Футбол
24 ноябр, 10:25
Рим клуби А Серия турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.
«Лацио» Гаттузога янги шартнома таклиф қилмоқчи
Фото: Getty Images

«Лацио» раҳбарияти бош мураббий Женнаро Гаттузонинг жамоадаги фаолиятидан мамнун ва у билан ҳамкорликни узоқ муддат давом эттиришни режалаштирмоқда.

Cittaceleste.it нашрининг хабар беришича, клуб президенти Клаудио Лотито италиялик мутахассиснинг амалга оширган ишларини муносиб тақдирлаш ниятида. Шу мақсадда унга 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилиниши кутилмоқда.

Манбага кўра, янги келишув мураббийнинг маошини сезиларли даражада оширишни ҳам назарда тутади. Айни пайтда Гаттузо бир мавсум учун бонусларсиз 1,2 миллион евро маош олмоқда. Янги шартномага биноан, бу қиймат икки баробарга оширилиши мумкин. Ҳозирча янги шартнома бўйича расмий келишув эълон қилинмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лацио Лацио
Бугунги янгиликлар