Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби ҳужумчиси Жоау Феликс фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport маълумотларига таяниб, Тhe Touchlinе хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Наполи» 27 ёшли португалиялик футболчини харид қилишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби раҳбарияти ҳужумчининг трансферидан 45 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Маълумот учун, Феликс 2025 йил ёзидан буён «Ан Наср» сафида ўйнамоқда. У Саудия клубига Лондоннинг «Челси» жамоасидан ўтган. Португалиялик футболчи аввалроқ «Бенфика», Мадриднинг «Атлетико» клублари, «Барселона» ва «Милан» сафида ҳам ҳаракат қилган. Унинг Тransfermarkt порталидаги бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади