Live
3
Ўзбек

Мареска «Сити»нинг Чемпионлар лигасидаги асосий мақсадини айтди

Футбол
24 ноябр, 03:00
«Шаҳарликлар» турнирнинг умумий босқич жадвалида 9 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.
Мареска «Сити»нинг Чемпионлар лигасидаги асосий мақсадини айтди
Фото: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Наполи Наполи

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоасининг бу мавсумдаги Чемпионлар лигасидан кўзлаган мақсади ҳақида гапирди.

«Энг аввало, 1/8 финалга тўғридан тўғри йўлланма олиш муҳим. Агар кучли 8 таликка кира олмасангиз, яна қўшимча иккита қўшимча учрашув ўтказишингизга тўғри келади.

Бизнинг тақвимимизда ўйинлар жуда кўплигини ҳисобга олсак, улар сонини имкони борича камайтириш муҳим. Шунинг учун асосий мақсадимиз — умумий босқични кучли саккизликда якунлаш», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради City Xtra.

Айни пайтда «шаҳарликлар» Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 9 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» ЕЧЛ 5-тур доирасида 25 ноябрга ўтар кечаси ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Наполи Наполи
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар