Live
3
Ўзбек

Аллегри: «Манчестер Сити» — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири»

Футбол
24 ноябр, 02:48
Неапол устози бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.
Аллегри: «Манчестер Сити» — Европанинг энг кучли жамоаларидан бири»
Фото: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Наполи Наполи

«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши баҳс олдидан фикр билдирди.

«Порту»га қарши учрашувнинг 70 дақиқасида яхши ўйин намойиш этдик. Бироқ кейин рақибга бир нечта голни жуда осонлик билан уриш имконини бериб қўйдик. «Сити»га қарши янада қийин кечади, чунки рақибнинг савияси анча юқори. Шунда кейин эътиборимизни «Брюгге»га қарши учрашувга қаратамиз. Бу баҳс биз учун мусобақадан чиқиб кетиш ёки кейинги босқичга йўл олиш нуқтаи назаридан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади», — деди мураббий матбуот анжуманида.

Аллегри «Манчестер Сити»нинг кучли жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтди:

«Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси ғолиблигига асосий даъвогарлар қаторига киради.

Тўп бизда бўлганида юқори техник маҳоратни намойиш этишимиз керак. Тўпсиз ҳаракат қилганимизда эса қарши ҳужумларда имкон қадар самарали ўйнашга ҳаракат қилишимиз лозим», — дея қўшимча қилди Аллегри.

Маълумот учун, «Наполи» Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида 3 очко билан 27-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Сити» эса 9 очко билан 7-поғонадан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Наполи Наполи
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар