«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Чемпионлар лигаси доирасида «Рома»га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида клуб билан шартномасини узайтириш истагини билдирди.
«Мен «ПСЖ» тарихини ёзишда давом этишни истайман. Бу менинг клубим. Бу ерда имкон қадар узоқ вақт қолишга умид қиламан. Ушбу истагимни Нассер ва Луис Кампосга ҳам етказмоқчиман. Улар бу клубни қанчалик севишимни билишади. Мен ўзимни парижликдек ҳис қиламан. Мақсадим — имкон қадар кўпроқ соврин ютиш», — деди Ҳакими.
Маълумот учун, марокашлик футболчи 2021 йил ёзидан буён «ПСЖ» сафида тўп тепмоқда. У Париж клубига «Интер»дан келиб қўшилган. Ҳимоячи аввалроқ Мадриднинг «Реал» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоаларида ҳам ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Рома» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тур баҳси 25 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади