Live
11
Ўзбек

Ҳоланд фамилияси сабаб полшалик электрик билан судлашмоқда

Футбол
24 ноябр, 10:00
«Ман Сити» ҳужумчиси ўз фамилиясидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи бўйича суд жараёнига дуч келди.
Ҳоланд фамилияси сабаб полшалик электрик билан судлашмоқда
Foto: Getty Images

Норвегиялик футболчи Эрлинг Ҳоланд фамилиясидан бренд сифатида фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан полшалик электрик билан судлашмоқда. Бу ҳақда Тhe Sun маълумотларига таяниб, Тhe Touchlinе хабар бермоқда.

Манбага кўра, 2023 йилда ўз брендини рўйхатдан ўтказишга уринган Ҳоланд Европа Иттифоқида Haaland савдо белгиси аввалроқ рўйхатдан ўтказилганини аниқлаган.

Полшалик электрик ушбу ном High Advanced Activity Land иборасининг қисқартмаси эканини таъкидлаган. Бироқ комиссия эркак футболчининг машҳурлигидан ноқонуний фойдаланган деган хулосага келиб, савдо белгиси рўйхатини бекор қилган. Эндиликда электрик ушбу қарор устидан шикоят қилмоқчи.

Бугунги янгиликлар