Live
9
Ўзбек

Ковач: «Арсенал» жуда кучли рақиб, аммо биз ҳам ўз имкониятларимизга эгамиз»

Футбол
24 ноябр, 10:11
Нико бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.
Ковач: «Арсенал» жуда кучли рақиб, аммо биз ҳам ўз имкониятларимизга эгамиз»
Фото: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал - : - Боруссия Д Боруссия Д

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Нико Ковач Чемпионлар лигаси доирасида «Арсенал»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.

«Албатта, бизни қанчалик қийин вазифа кутаётганини яхши тушуниб турибмиз. Бироқ бизга қарши ҳам ўйнаш осон эмас ва ўз имкониятларимизга эга бўламиз. Ижобий натижага эришиш учун етарлича кучлимиз. Аммо бунинг учун тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўзимизнинг энг яхши жиҳатларимизни намойиш этишимиз керак.

«Арсенал» жуда-жуда кучли рақиб. Уларнинг Премер-лигадаги чемпионлиги кўп нарсадан далолат беради. Улар ҳақиқатан ҳам кўп нарсага қодир.

Ҳимоядаги интизом ва тўпни назорат қилиш орқали ўйинни бошқариш ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз лозим», — дея Ковачнинг сўзларини келтиради Arsenal Radar.

Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўрт туридан кейин «Арсенал» 10 очко билан турнир жадвалида бормоқда. «Боруссия» ҳисобида эса 9 очко мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Боруссия Д Боруссия Д
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар