Live
9
Ўзбек

«Бавария», «Арсенал» ва «Манчестер Сити» Тиаго учун даъвогарлик қилмоқда

Футбол
24 ноябр, 10:21
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.
«Бавария», «Арсенал» ва «Манчестер Сити» Тиаго учун даъвогарлик қилмоқда
Фото: Getty Images

«Брентфорд» ҳужумчи Игор Тиаго фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Унга бир қатор Европа грандлари қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, «Бавария» клуби бразилиялик 25 ёшли форварднинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Ҳарри Кейннинг жароҳати сабабли хизматларидан фойдалана олмаётган немис гранди ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Игорни ўз сафига қўшиб олишдан Англиянинг яна икки етакчи клуби — «Арсенал» ва «Манчестер Сити» ҳам манфаатдор.

Игор 2024 йилнинг ёзидан буён «Брентфорд» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Англия клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брентфорд Брентфорд
Бугунги янгиликлар