Live
11
Ўзбек

Ҳакими «ПСЖ»даги роли ҳақида гапирди

Футбол
24 ноябр, 10:30
Марокашлик ҳимоячи Луис Энрике унга катта ишонч билдиргани ва ҳужумларга қўшилишда эркинлик берганини айтди.
Ҳакими «ПСЖ»даги роли ҳақида гапирди
Foto: Getty Images

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими бош мураббий Луис Энрике унга жамоада қандай вазифа юклаётгани ҳақида гапирди.

«У мендан ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ўйнашимни сўрамаган, аммо кейинроқ ундан қандай режалари борлигини сўрашингиз мумкин. Ҳар бир футболчи ғалабаларни давом эттириш учун бор кучини ишга солади. Луис Энрике менга муҳим рол берди, ҳаракатланиш эркинлигини тақдим этди ва ишонч билдирди. Мен ҳужумга қўшилганимда, жамоадошларимдан бири менинг позициямни эгаллайди. Бу эса менга ҳаракатланиш эркинлигини беради», — деди Ҳакими матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «ПСЖ» 25 ноябр куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Рома»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 26 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар