Live
11
Ўзбек

Расман. Деонтей Уайлдернинг янги рақиби маълум бўлди

Бокс
24 ноябр, 10:37
Бу ҳақда Netflix расман эълон қилди.
Расман. Деонтей Уайлдернинг янги рақиби маълум бўлди
Фото: Getty Images

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер 11 декабр куни Буюк Британиянинг Кардифф шаҳрида конголик Мартин Баколега қарши рингга чиқади. Бу ҳақда Netflix расман эълон қилди.

Манбага кўра, америкалик боксчининг дастлабки рақиби австралиялик Жей Опетая қўлидан олган жароҳати сабаб беллашувда иштирок эта олмайди.

Унинг ўрнини эгаллаган Мартин Баколе дастлаб нигериялик Соломон Адебайо билан жанг қилиши режалаштирилган эди. Эндиликда конголик боксчи Уайлдерга қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, мазкур беллашув Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг доирасида ташкил этиладиган бокс оқшомининг иккинчи асосий жанги бўлади.

Бугунги янгиликлар