Англия футбол ассоциацияси (ФА) «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ленни Йоронинг «Ливерпул»га қарши баҳсда олган қизил карточкаси бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Франциялик футболчи Англия Премер Лигасининг 11-тури доирасидаги баҳснинг 8-дақиқасида майдондан четлатилганди. «Ливерпул» эса ушбу баҳсда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
ФА баёнотига кўра, мустақил тартибга солувчи комиссия Йоронинг майдондан четлатилиши нотўғри бўлганига оид шикоятни кўриб чиқиб, уни қаноатлантирган. Натижада футболчининг бир ўйинлик дисквалификацияси ҳам бекор қилинди.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади