«Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун фаолиятини Германия Бундеслигасига кўчириши мумкин.
Америкалик 25 ёшли футболчига Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, немис гранди ҳужумчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. «Бавария» Ҳарри Кейннинг жиддий жароҳатидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган. Балогуннинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» клуби ҳам унга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.