Live
3
Ўзбек

«Бавария» раҳбарияти Мусиала ҳақида яна фикр билдирди

Футбол
24 ноябр, 04:30
Клуб бош директори яримҳимоячининг аввалги спорт формасига қайтишига умид қилмоқда.
«Бавария» раҳбарияти Мусиала ҳақида яна фикр билдирди
Foto: Getty Images

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дризен жамоа яримҳимоячиси Жамал Мусиаланинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ 23 ёшли футболчининг машғулот вақтида яна ҳушидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Дризен Bild нашрига берган интервюсида бу вазиятга изоҳ берди.

«Айтишимиз керак бўлган барча гапларни аллақачон айтдик. Ҳозир унга шунчаки вақт беришимиз ва майдонда ўйнашига имкон яратишимиз керак. Унинг режалаштирилганидек майдонга қайтганидан жуда хурсанд бўлдим. Энди аввалги савиясига қайтишига умид қиламиз», — деди клуб раҳбари.

Маълумот учун, Мусиала ушбу мавсум барча мусобақаларда 5 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар