Live
11
Ўзбек

Де Брюйне «Наполи»дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Футбол
24 ноябр, 10:50
Белгиялик яримҳимоячи рафиқасини танқид қилганларни ҳам кескин фикрлар билан жавобсиз қолдирмади.
Де Брюйне «Наполи»дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Foto: Getty Images

«Наполи» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Шунингдек, 35 ёшли футболчи рафиқасига нисбатан билдирилган салбий фикрлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

«Фаолиятим давомида турли позицияларда ўйнаганман ва вазифамни тез-тез ўзгартирганман. Майдондаги вазиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қиламан ва қаерда рақиб учун кўпроқ хавф туғдира олишимни аниқлашга уринаман. Менимча, ушбу йилда яхши ўйнамоқдаман. Қайси позицияда ҳаракат қилишим унчалик муҳим эмас.

Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша мақолани ўқисангиз, эҳтимол, рафиқам айнан нима деганини тушунарсиз. Унинг манзилига ёқимсиз муносабат билдирилди. Нима учун бундай бўлганини билмайман. Сиз менинг ҳаётимни билмайсиз. Ҳеч ким бу масалада фикр билдирмаслиги керак. Бундай ҳолатлар мени ўйлантириб қўяди. Бу ёқимсиз вазият бўлди. Январ ойида кетаманми? Бу борада кўп нарса айта олмайман. Яхши ўйнаяпман ва жамоага натижаларга эришишда ёрдам беряпман. Кўп воқеалар содир бўлди.

Миллий жамоада нега яхши ўйнаяпман? Чунки унга кўпроқ кўникканман. Аммо «Наполи» сафида ҳам яхши ҳаракат қилаётганимни ҳис қиляпман. Турнир жадвалида юқорироқ ўринда бўлишни истардик. Белгия миллий жамоаси ва «Наполи»даги ўйиним ўртасида катта фарқ кўрмаяпман», — дея Де Брюйне сўзларини Corriere dello Sport нашри келтирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар