Live
11
Ўзбек

Мареска Де Брюйнени «Ман Сити» тарихидаги энг яхши футболчилардан бири деб атади

Футбол
24 ноябр, 10:55
«Шаҳарликлар» устози собиқ яримҳимоячиси билан бирга ишлаш катта завқ бағишлаганини таъкидлади.
Мареска Де Брюйнени «Ман Сити» тарихидаги энг яхши футболчилардан бири деб атади
Foto: Getty Images
24.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити - : - Наполи Наполи

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Чемпионлар лигаси доирасида «Наполи»га қарши кечадиган баҳс олдидан италияликлар сафида тўп тепаётган Кевин Де Брюйне ҳақида фикр билдирди.

«У, шубҳасиз, «Манчестер Сити» тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ва клубнинг энг ёрқин вакилларидан ҳисобланади. У ажойиб инсон, тарбияли киши. У билан бирга ишлаш мен учун катта завқ бўлган. Унинг қайтганидан жуда хурсандмиз», — деди Мареска.

Маълумот учун, Де Брюйне 2015 йилдан 2025 йилгача «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган. У ушбу клуб билан Англия Премер Лигасида олти марта чемпионликни қўлга киритган ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» ва «Наполи» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тур баҳси 24 ноябр куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 26 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Наполи Наполи
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар