Live
12
Ўзбек

Тиаго Силва фаолиятини яна бир мавсум давом эттириши мумкин

Футбол
24 ноябр, 10:57
42 ёшли бразилиялик ҳимоячи «Флуминенсе» билан шартномасини 2027 йил охиригача узайтиришга яқин.
Тиаго Силва фаолиятини яна бир мавсум давом эттириши мумкин
Foto: Getty Images

«Флуминенсе» ҳимоячиси Тиаго Силва футболчилик фаолиятини якунлашни кечиктириб, яна бир мавсум ўйнашга мойил. Бу ҳақда Тhe Touchline Бразилиянинг ESPN нашрига таяниб хабар берди.

42 ёшли футболчи ўзини яхши жисмоний ҳолатда ҳис қилмоқда. Шунингдек, оиласи ҳам фаолиятини давом эттириш қарорини қўллаб-қувватламоқда. «Флуминенсе» эса ҳимоячи билан шартномани яна бир мавсумга — 2027 йил охиригача узайтиришни истамоқда.

Маълумот учун, Тиаго Силва фаолияти давомида Европада «Порту», Москванинг «Динамо»си, «Милан», «ПСЖ» ва «Челси» клубларида тўп тепган.

Бразилиялик ҳимоячи миллий жамоа сафида 113 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Флуминенсе Флуминенсе
Бугунги янгиликлар