«Насаф» ва «Ал Халидия СК» клублари ўртасидаги ОЧЛ 2 мусобақасининг 5-тур баҳси олдидан ҳар икки жамоа расмийлари ҳамда ташкилотчилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда беллашувни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг эртанги баҳсда киядиган спорт либослари ранглари ҳам белгилаб олинди.
Унга кўра, «Насаф» анъанавий қизил, меҳмонлар эса сариқ рангли либосларда майдонга тушади.
