Live
7
Ўзбек

Суперлига. «Насаф» «Машъал»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди

Футбол
21 ноябр, 08:53
    6
Қаршиликлар икки гол фарқи билан ғалаба қозониб, очколари сонини 48 тага етказди.
Суперлига. «Насаф» «Машъал»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди
Foto: Nasaf

Суперлиганинг 28-тури доирасида «Насаф» ўз майдонида «Машъал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдаги ҳисоб 78-дақиқада Юсуф Отубанжо томонидан очилди. 90+3-дақиқада эса Аденис Шала қаршиликларнинг иккинчи голини киритди.

Ушбу натижадан сўнг «Насаф» очколари сонини 48 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Машъал» эса 5 очко билан сўнгги поғонада қолмоқда. Муборакликлар аввалроқ Суперлигани тарк этиши маълум бўлганди.

Суперлига. 28-тур
Насаф — Машъал 2:0
Голлар:
Отубанжо 78, Шала 90+3.|
Огоҳлантиришлар: Рустамов 56, Ифеани 81.

Насаф: Неъматов, Комилов (Муртазоев, 46), Давронов, Ғайбуллаев, Гудушаури (Отубанжо, 46), Рустамов (Эшмуродов, 79), Раҳматов, Абдираҳматов (Абдуназаров, 79), Муҳитдинов, Шала, Абдухолиқов.
Машъал: Русанов, Бошняк (Пармонқулов, 65), Асқаров, Тўхтасинов, Исмоилов (Кўчаров, 82), Акрамов, Раҳимов, Ғанихонов (Тожиддинов, 12), Ифеани (Жовлиев, 82), Абдураимов, Муртозаев (Ярашев, 46).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Машъал Машъал
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар