«Реал» вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида ПСВга қарши кечган баҳсда (5:1) гол урди. Бразилиялик футболчи 87-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу гол Винисиус учун 26 августдан бери «Реал» сафидаги илк гол бўлди. Ўшанда у Ла Лига доирасида «Реал Соседад»га қарши баҳсда (4:1) рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Шу тариқа, футболчининг голсиз серияси 11 та баҳсдан сўнг якунланди.
Маълумот учун, Винисиус ушбу мавсумда «Реал» сафида жами иккита гол урди.
Эслатиб ўтамиз, ПСВ устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Реал» 15 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. Кейинги турда Жозе Моуринио жамоаси «Арсенал» билан, ПСВ эса Мадриднинг «Атлетико» клуби билан баҳс олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади