«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа инқироздан чиқиб кетишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис яқинда истеъфога чиқарилган Майкл Кэррикнинг ўрнини эгаллаган эди. Янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда «қизил иблислар» «Ливерпул»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
«Биз заиф жамоа эмасмиз. Таркибимиз кучли ва ўтган мавсумда Премер-лигада учинчи ўринни эгаллаган. Баъзан футболда турли сабабларга кўра воқеалар шу тарзда ривожланади. Ҳозирда биз биргаликда жамоага етишмаётган жиҳатларни аниқлашимиз керак ва айни пайтда шу йўналишда иш олиб боряпмиз. Ўйлашимча, вазиятни ўзгартира оламиз», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Utdreport.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛда 11 турдан кейин 19-ўринни эгаллаб турибди. Чоршанба куни манкунианликлар Чемпионлар лигаси доирасида Лиссабонда «Спортинг»га қарши баҳс олиб боришади.