Бугун
51
Ўзбек

Гасперини: «Чемпионлар лигасида жаҳоннинг энг яхши футболчилари ўйнайди»

Футбол
24 ноябр, 17:24
«Рома» 4 очко билан турнир жадвалида 21-ўринни эгаллаб турибди.
Гасперини: «Чемпионлар лигасида жаҳоннинг энг яхши футболчилари ўйнайди»
Фото: Getty Images
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Рома Рома

«Рома» Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши учрашув ўтказиш учун Парижга йўл олди. Ўйиндан олдин римликлар бош мураббийи Жан Пиеро Гасперини матбуот анжуманида иштирок этди.

«Чемпионлар лигасининг савияси шундай. Бу дунёдаги энг муҳим мусобақа бўлиб, унда энг юқори даражадаги футбол намойиш этилади. «Реал» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинларда бўлгани каби жуда яхши баҳслар ўтказишимиз мумкин.

Аммо кейин ҳал қилувчи лаҳзалар келади ва майдондаги дунёнинг энг яхши футболчилари учрашув тақдирини ҳал қилишга қодир бўлади. Биз шундай юқори савиядаги ўйин кўрсатишга эътибор қаратишимиз керак. Чунки бу бизга ишонч бағишлайди, ривожланишимизга ёрдам беради ва чемпионатдаги ўйинларимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади», - деди Гасперини.

Маълумот учун, «Рома» 4 очко билан турнир жадвалида 21-ўринни эгаллаб турибди. «ПСЖ» эса ўтказилган тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 12 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Рома Рома
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар