«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси доирасида «Рома»га қарши кечадиган баҳс олдидан римликлар устози Жан Перо Гасперинининг ишига юқори баҳо берди.
«У жуда тажрибали мураббий ва менга жуда ёқади. Унинг жамоаларида ўзига хос қиёфа ва бошқаларникидан кескин фарқ қиладиган аниқ ўйин услуби бор. Мен Римда ишлаган пайтимда у «Интер»ни бошқарарди, бироқ бу фаолияти муваффақиятсиз якунланган. Шунга қарамай, у ўз савиясини исботлади. Бу жуда юқори даражадаги мураббий. Мураббий сифатида Гасперини жамоаларига қарши баҳслар мен учун қўшимча мотивация беради. Бу қизиқарли синов бўлади», — деди Луис Энрике.
Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Рома» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тур баҳси 25 ноябр куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 26 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.