Швейцарияда ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс бошланди. 14 партиядан иборат матчда соврин жамғармаси маълум қилинди.
Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Агар ғолиб тай-брейкда аниқланса, ғолиб 1,3 миллион доллар, мағлуб эса 1,2 миллион доллар мукофот пулига эга бўлади.
Матч олдидан Ўзбекистон вакилининг яна бир устунлиги бор. Жавоҳир Синдоров ва Доммаражу Гукеш шу пайтгача классик вақт назоратида 3 марта учрашган. Синдоров 2 партияда ғалаба қозонган, яна биттаси дуранг билан якунланган. Демак, умумий ҳисоб 2,5:0,5 — ўзбекистонлик гроссмейстер фойдасига.