Ўзбекистон кубогининг финал жуфтлиги маълум бўлди. Яримфинал баҳсларида «Навбаҳор» ва «Локомотив» рақибларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи ўйин йўлланмасини қўлга киритди.
«Локомотив» Олмалиқда «Андижон» билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Асосий вақтда ғолибни аниқлай олмади. Қўшимча вақтларда тошкентликлар Муҳаммадали Реимов ва Темурхўжа Абдухолиқов голлари эвазига ғалаба қозонди.
Финал баҳсини 10 декабрда Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказиш режа қилинган.
Шу тариқа, «темирйўлчилар» ўз тарихида 4-бор мамлакат кубоги финалига чиқди. Бунга қадар жамоа 3 бор финалда ўйнаган ва ғолибликни қўлга киритган.
Хусусан, 2014 йилда жамоа «Бунёдкор» билан беллашиб, қўшимча вақтдаги гол эвазига илк бор ғолиб бўлган. 2016 йилда «Насаф»ни, 2017 йилда яна «Бунёдкор»ни ҳал қилувчи беллашувда енгиб, совринга эга чиққан.
Ўзбекистон кубоги. Яримфинал
Андидон – Локомотив 0:2
Голлар: Муҳаммадали Реимов (98), Темурхўжа Абдухолиқов (109)