Live
10
Ўзбек

Ҳакими Сенегал миллий жамоасининг финалдаги хатти-ҳаракатини танқид қилди

Футбол
24 ноябр, 11:30
Марокашлик ҳимоячи рақиб футболчиларининг норозилик сифатида майдонни тарк этишини нотўғри деб ҳисоблашини айтди.
Ҳакими Сенегал миллий жамоасининг финалдаги хатти-ҳаракатини танқид қилди
Foto: Getty Images

Марокаш миллий жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Африка кубоги-2025 финали атрофидаги можаро юзасидан фикр билдирди. У Сенегал миллий жамоаси футболчиларининг ҳакам қарорига норозилик сифатида майдонни тарк этганини танқид қилди.

Финалнинг 90+9-дақиқасида ҳакам Жан-Жак Нгамбо Ндала Марокаш фойдасига пеналти белгилаган. Бунга жавобан сенегаллик футболчилар майдонни тарк этган ва баҳсдаги танаффус 15 дақиқадан кўпроқ давом этган. Кейинчалик Сенегал сардори Садио Мане жамоадошларини майдонга қайтишга кўндирган.

«Биз қарорни кутмоқдамиз, аммо менинг фикримча, Сенегал қилганидек, майдонни тарк этиш мумкин эмас. Мен ўз жамоам билан фахрланаман. Кейин нима бўлишини кўрамиз», — дея Ҳакимининг сўзларини журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирди.

Эслатиб ўтамиз, кейинчалик Спорт арбитраж суди (CАS) Сенегал миллий жамоасига Африка кубоги-2025 чемпионлиги унвонини қайтарди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
  • Сенегал Сенегал
  • Африка Миллатлар Кубоги Африка Миллатлар Кубоги
Бугунги янгиликлар