Спорт арбитраж суди (CAS) бугун, 24 ноябр куни 2025 йилги Африка миллатлар кубоги финали ғолиби билан боғлиқ иш юзасидан Марокаш миллий жамоаси фойдасига қарор чиқаради. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувининг 90+9-дақиқасида бош ҳакам Жан-Жак Нгамбо Ндала Марокаш миллий жамоаси фойдасига пеналти белгилаганди.
Ҳакамнинг қароридан норози бўлган сенегаллик футболчилар майдонни тарк этишди. Учрашув 15 дақиқадан ортиқ вақт давомида тўхтаб қолди. Кейинчалик Сенегал миллий жамоаси сардори Садио Мане жамоадошларини майдонга қайтишга кўндирди.
Баҳснинг 90+23-дақиқасида марокашлик Браҳим Диас пеналтини «паненка» услубида ижро этиб, тўпни дарвозабон Эдуар Мендининг қўлига тепди. Қўшимча бўлимларда эса сенегаллик Пап Гейе учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.
Бироқ март ойида Африка футбол конфедерациясининг (CAF) Апелляция қўмитаси Сенегалга 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзди ва чемпионлик унвонини Марокаш миллий жамоасига берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади