Live
1
Ўзбек

Симеоне: «Сёрлот — бизнинг режаларимиздаги муҳим футболчи»

Футбол
24 ноябр, 17:28
Норвегиялик форвард бу мавсумда гол ура олгани йўқ.
Симеоне: «Сёрлот — бизнинг режаларимиздаги муҳим футболчи»
Фото: Getty Images
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Viking Viking

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Александр Сёрлот ҳақида фикр билдирди.

— Cёрлотнингнинг келажагини мен башорат қилишим керак эмас, буни унинг ўзи ҳал қилиши лозим. Мен эса уни жамоада қандай режаларга киритганимизни яхши биламан. У биз учун муҳим футболчи. Таркибимизда унинг хусусиятларига эга бошқа ўйинчи йўқ. Александр жисмоний ҳолатда бўлганида бўш ҳудудлардан фойдалана олиши ва жарима майдонида намоён этадиган кучли жиҳатлари жамоамизга катта ёрдам беради.

У гол уриш учун вазиятларни ўзи ярата олади. Биз ҳар доим уни жамоа манфаатлари йўлида энг мақбул тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламиз. У бизнинг режаларимизда, шунингдек, «Атлетико»нинг ўйин услубини шакллантириш ва тасаввур қилишимизда жуда муҳим ўрин тутади», - деди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, норвегиялик 30 ёшли ҳужумчи бу мавсумда 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Viking Viking
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар