Live
10
Ўзбек

Симеоне «Викинг» ҳақида: «Улар кучли ва яхши ташкиллашган жамоа»

Футбол
24 ноябр, 12:11
Айни вақтда ҳар икки жамоа ҳисобида 4 очкодан мавжуд.
Симеоне «Викинг» ҳақида: «Улар кучли ва яхши ташкиллашган жамоа»
Фото: Getty Images
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Viking Viking

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси доирасида «Викинг»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Якшанба куни йигитлар яхши ўйин ўтказишди. Энди шу йўналишда давом этишимиз керак. Мен кўрган ўйинларга, айниқса, Чемпионлар лигасидаги баҳсларга қараганда, бу кучли ва яхши ташкиллашган жамоа. Улар майдоннинг бизнинг ярмимизда шахсий тарзда жуда яхши прессинг қилишади.

Ҳимояланаётган пайтда, аксарият ўйинларда улар 4-3-3 схемасида ҳаракат қилишади. Қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларда жиддий хавф туғдира олишади, чунки жамоа таркибида бўйдор футболчилар кўп. Умуман олганда, рақибимиз ҳақида кўрганларим шу. Биз ўйинни қандай йўналишга буриш ва уларга қандай қилиб зарар етказиш мумкинлиги ҳақида ўйлаяпмиз», — деди Симеоне.

Айни вақтда ҳар икки жамоа ҳисобида 4 очкодан мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Viking Viking
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар