«Бавария» вингер Майкл Олисенинг жамоани тарк этиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Унга «Реал» ва Англия чемпионатида иштирок этадиган бир қатор жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, немис гранди неврологик касалликдан азият чекаётган яримҳимоячи Жамол Мусиаланинг клубдаги узоқ муддатли келажаги борасида ҳам бир қарорга келмаган.
Қайд этилишича, «Бавария» «Ливерпул» яримҳимоячилари Рио Нгумоа ва Флориан Виртцга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ мюнхенликларнинг ушбу футболчиларни қўлга киритиши осон бўлмайди. Сабаби, «Ливерпуль» ҳар икки футболчини ҳам жамоада олиб қолиш ниятида.
Бундан ташқари, Германия клуби «Манчестер Сити»нинг қанот ҳужумчиси Жереми Докуну ҳам кузатиб бормоқда.