Live
9
Ўзбек

Марокаш миллий жамоаси FIFA рейтингида 18 очко йўқотиши мумкин

Футбол
24 ноябр, 16:30
Агар 18 очко айириб ташланса, Марокаш ҳисобида 1791,37 очко қолади
Марокаш миллий жамоаси FIFA рейтингида 18 очко йўқотиши мумкин
Фото: Getty Images

Марокаш миллий жамоаси Сенегалга қарши Африка кубоги финали бўйича Спорт арбитраж суди (CAS) чиқарган қарордан сўнг FIFA рейтингида 18 очко йўқотиши мумкин.

Сенегалнинг Wiwsport нашри ҳисоб-китобларига кўра, бу ҳолат Марокашнинг рейтингда 5-ўриндан 8-поғонага тушиб кетишига олиб келиш эҳтимоли бор.

Ноябр ойида марокашликлар 1809,37 очко тўплаб, ўз тарихидаги энг юқори натижа — 5-ўринга кўтарилган эди. Улар бу борада Португалия (1801,28) ва Бразилия (1800,91) миллий жамоаларини ортда қолдиришган.

Агар 18 очко айириб ташланса, Марокаш ҳисобида 1791,37 очко қолади.

Шу тариқа марокашликлар Африканинг яна бир вакили — 1994 йил апрел ойида ушбу натижага эришган Нигериянинг ютуғини такрорлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
Бугунги янгиликлар