Ўзбекистон Кубоги яримфинал доирасидаги «Андижон» ва «Локомотив» (0:2) беллашувидан кейинги матбуот анжуманида андижонликлар бош мураббийи Ислом Аҳмедов қатнашди.
- Аввало, «Локомотив» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишди, курашишди. 70-дақиқада белгиланган пеналтини голга айлантирганимизда балки биз ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. «Локомотив»га қарши тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланиш бўйича тайёргарлик кўргандик. Бу ўз фойдасини бериб, кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Фақат охирида якунловчи нуқтани қўядиган ўйинчиларимиз бўлмаяпти. Мағлубият учун ҳар доим мураббий айбдор бўлади. Буни тан оламан ва айбни ўз бўйнимга оламан. Лекин тўпни назорат қилиш, ҳужумларни ташкиллаштиришда вазиятлар бўляпти, аммо ҳал қилувчи зарбани беришда аниқлик етишмаяпти. Қолаверса, ўзимизни оддий хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юборяпмиз. Ҳар ўйинда тўпни назорат қиляпмиз, ҳужумлар уюштиряпмиз, фақат ҳужумларни самарали якунлай олмаяпмиз. Ҳаммасини устида ишлаяпмиз, бизга фақат омад етишмаяпти.
- Ассоий вақтда «Андижон» жамоаси «Локомотив»га ҳеч қандай имконият бермади. Қўшимча бўлимларга ўтганда эса рақибда иккита вазият бўлди ва иккаласидан гол урди. Бу ҳолат футболчиларни жисмоний ҳолати билан боғлиқ эмасмикин?
- Бир-иккита футболчимизни мажбурий алмаштиришга тўғри келди. Йигитлар 90 дақиқа давомида борини бериб ҳаракат қилишди. Рақиб ҳам ўйинни кучайтириш учун янги ёш футболчиларини туширди ва яратилган имкониятларидан фойдаланиб кетишди.
- Захирадан майдонга тушган Имеда Ашортинанинг яна алмаштирилиши пеналтидан фойдалана олмагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаби борми?
- Бу пеналти билан боғлиқ эмас. Бундай ҳолат ҳаммада бўлади. Бу биринчи навбатда омад, тақдирот. Ўйин юқори темпда ўтгани учун уни ҳали жисмоний ҳолати етишмади. Машғулотларда ўзини яхши томонлама кўрсатгани учун майдонга туширгандик. Бироқ босимни эвазигами ёки бошқа сабабми, ҳаракатлари унчалик ўхшамади. Шунинг ҳисобига уни яна алмаштиришга мажбур бўлдик.
- Рустам Турдимуродов нега ўйин бошидан майдонга туширилмади?
- Охирги пайтларда Рустам асосий таркибда ўйнаётганди. Тактик томондан келиб чиқиб, уни иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришни кўзлаб, шундай қарорга келгандик.
Тўғриси, бундай оғир аҳволда жамоани ташлаб кетишни хоҳламаган эдим. Лекин ниманидир ўзгартирмасак бўлмайди. Шунинг учун бугун раҳбариятдан истеъфо сўрадим», - дея Ислом Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Ислом Аҳмедов: «Жамоани бундай ҳолатда ташлаб кетишни хоҳламагандим»
Эксклюзив
24 ноябр, 14:55
«Андижон» устози жамоасининг мағлубияти ҳақида гапирди.
Фото: Андижон ПФК
24.11.2026
AET
Ўзбекистон Кубоги
Андижон
0
:
2
Локомотив Ташкент