Ўзбекистон Кубоги яримфинал доирасида Олмалиқда ўтказилган «Андижон» ва «Локомотив» (0:2) ўртасидаги учрашувдан кейин матбуот анжуманида дастлаб тошкентликлар устози Мирко Еличич қатнашди.
«Чиройли ўйин бўлди. Бу ўйин икки томон учун ҳам оғир кечди. «Андижон» билан ўтган ўйиндан кейин ҳам айтганман, бу жамоанинг жисмоний ҳолати ҳам, сифати ҳам яхши. Шунинг эвазига бу рақибга қарши ўйинлар жуда оғир ўтган.
Футболчиларнинг сифати ва жисмоний ҳолатига келсак, бугун шундай ўйин бўлишини билгандик. Мавсум якунига яқинлашиб қолдик, барча футболчилар бироз чарчаган. Бу ҳам ўйиннинг сифатига таъсир кўрсатади, албатта.
Умуман олганда, бажарган ишларимиздан мамнунмиз. «Андижон» жамоасига яхши ўйин учун раҳмат айтаман. Албатта, натижадан хурсандман. Чиройли ўйин намойиш қилгани учун «Андижон» клубига миннатдорлик билдираман. Улар бизга қарши ажойиб ўйин намойиш қилишди.
Шунингдек, стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман», - дея Еличичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Мирко Еличич: «Ўйин икки томон учун ҳам оғир кечди»
Эксклюзив
24 ноябр, 13:46
Мирко ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
Фото: Локомотив ПФК
24.11.2026
AET
Ўзбекистон Кубоги
Андижон
0
:
2
Локомотив Ташкент