Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.
Англиялик 28 ёшли футболчи Мадрид клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва жамоасини ўзгартириш эҳтимоли мавжуд.
Журналист Кристиан Фалкнинг сўзларига кўра, «Бавария» Трентни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмаяпти. Аввалроқ унинг агентлари Мюнхен клуби билан боғланишганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шунга қарамай, «Бавария» ҳимоя чизиғини Трент орқали кучайтириш вариантини кўриб чиқмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Александер-Арнолд 2025 йил ёзида «Ливерпул»дан «Реал»га кўчиб ўтган эди. У ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 8 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.