Саудия Арабистони клублари Европа чемпионатларининг етакчи лигаларидан яна бир гуруҳ футболчиларни жалб қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу легионерлар лимити оширилган тақдирда амалга ошиши мумкин.
The Times нашри хабар беришича, бир жамоадаги хорижлик футболчилар лимитини 10 нафардан 14 нафаргача ошириш имконияти муҳокама қилинмоқда.
Шу билан бирга, Европа клублари трансфер бозорида Саудия Арабистони жамоалари билан рақобатлашиш эҳтимолидан хавотир билдирмоқда.
Амалдаги қоидаларга кўра, жамоалар таркибида бир вақтнинг ўзида энг кўпи билан 8 нафар хорижлик футболчи бўлиши мумкин. 21 ёшдан кичик бўлган легионерларни жалб қилиш орқали ушбу квотани 10 нафаргача ошириш имконияти мавжуд.