Live
1
Ўзбек

Фернандеш: «Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун вақтим бор»

Футбол
24 ноябр, 16:34
Футболчи ушбу турнирда ғолиб чиқишни орзу қилади.
Фернандеш: «Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун вақтим бор»
Фото: Getty Images
25.11.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Sporting CP Sporting CP - : - Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш фаолияти якунига қадар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга улгуришига ишонади.

Португалиялик 32 ёшли яримҳимоячи «қизил иблислар» бошидан кечираётган муаммоларга қарамай, Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасида ғолиб чиқиш орзуси ҳамон сақланиб қолаётганини тан олди.

«Фаолиятим давомида эришган ютуқларимдан фахрланаман. Гарчи Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида атиги бир марта иштирок этган бўлсам ҳам. Мақсадим ўзгармаган: Чемпионлар лигаси ва Премер-лигада ғолиб чиқиш. Ҳали Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун вақтим бор. Олдинда футболда ўтказадиган кўп йилларим бор ва плей-оффда ўйнаш имконияти албатта бўлади. Нега бу мавсумдаёқ муваффақиятга эришмаслигимиз керак?» — деди Фернандеш матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни «Манчестер Юнайтед» Брунунинг собиқ жамоаси — Лиссабоннинг «Спортинг» клубига қарши сафарда майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Sporting CP Sporting CP
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар