Англия чемпионатининг 11-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Ливерпул»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Натижада «қизил иблислар»нинг собиқ футболчиси Никки Батт ўз фикрларини билдирди.
«Бу ўйинда янги мураббийнинг келиши жамоага қўшимча руҳ бағишлайди, деган умид бор эди. Аммо биз қаттиқ адашдик. Жисмоний тайёргарлик нуқтаи назаридан бу мен кўрган энг заиф «Манчестер Юнайтед» жамоаси.
Мен клубни жуда узоқ йиллардан бери кузатиб келаман. Бу — энг тубан нуқтага тушиш. Бугунги воқелик шундай», — дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради Football Uncensored.
Эслатиб ўтамиз, жамоа айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.