Бугун
67
Ўзбек

«Реал» кетма-кет 10 та баҳсда ғалаба қозонди

Футбол
24 ноябр, 21:00
    10
Моуринио жамоаси ушбу ғалабали серияда рақиблар дарвозасига 31 та гол уриб, ўз дарвозасидан 10 та тўп олиб чиққан.
«Реал» кетма-кет 10 та баҳсда ғалаба қозонди
Foto: Getty Images
24.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 5 : 1 ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

Мадриднинг «Реал» клуби барча мусобақалардаги ғалабали сериясини 10 та баҳсга етказди. Жозе Моуринио шогирдлари Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида Нидерландиянинг ПСВ клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу серия давомида мадридликлар 31 та гол уриб, 10 та гол ўтказиб юборди. «Реал» сўнгги бор 20 сентябр куни очко йўқотган. Ўшанда жамоа «Атлетико»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Шундан буён мадридликлар Испания чемпионатида олтита, Чемпионлар лигасида эса тўртта ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, ПСВга қарши баҳсда ҳисобни 32-дақиқада Иван Перишич пеналтидан киритган гол билан очди. Иккинчи бўлимда эса «Реал» вазиятни ўзгартирди. 50-дақиқада Арда Гулер узатмасидан кейин Федерико Валверде ҳисобни тенглаштирди. 60-дақиқада Жуд Беллингҳэм мезбонларни олдинга олиб чиқди.

64-дақиқада Гулернинг навбатдаги узатмасидан сўнг Килиан Мбаппе фарқни оширди. 84-дақиқада Браҳим Диас пасидан кейин франциялик ҳужумчи дубл қайд этди. 87-дақиқада эса Беллингҳэм узатмасини голга айлантирган Винисиус Жуниор якуний ҳисобни ўрнатди.

Маълумот учун, ПСВ устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Реал» 15 очко билан Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. Кейинги турда Жозе Моуринио жамоаси «Арсенал» билан, ПСВ эса Мадриднинг «Атлетико» клуби билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар