Live
1
Ўзбек

Монтелла: «Милан»да ишлаш болаликдаги орзум эди»

Футбол
24 ноябр, 23:00
Италиялик мутахассис болалигидан мухлислик қилган клубида ишлаш катта ҳаяжон бағишлаганини айтди.
Монтелла: «Милан»да ишлаш болаликдаги орзум эди»
Foto: Getty Images

Винченсо Монтелла 2016/2017 йилги мавсумда «Милан» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Мутахассис ушбу даврни ҳануз илиқ хотиралар билан эслайди.

«Бу ажойиб тажриба, ҳақиқий орзунинг рўёби эди. Энди профессионал мураббий сифатида ҳамма нарсага бироз бошқача қарайман. Аммо 13 ёшимда «Милан»нинг ўша таркибига мухлислик қилардим, Марадонага ҳам қойил қолардим.

Шунга қарамай, менинг кумирим Марко ван Бастен эди. У ҳужумчи позициясида ўйнарди. Мен унинг ўйинларини диққат билан кузатиб, унга ўхшашни орзу қилардим. Бундан ташқари, «Милан»га мухлислик қилардим. Ушбу клуб ҳақида ҳамма нарсани билардим. Шу сабабли «Милан»га ўтиш мен учун ниҳоятда ҳаяжонли воқеа бўлган», — дея Монтелланинг сўзларини pianetamilan.it нашри келтирди.

Маълумот учун, Монтелланинг сўнгги иш жойи Туркия миллий жамоаси бўлган. Мутахассис ушбу жамоа билан ёзда ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учраган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар