«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида ПСВга қарши баҳсда дубл қайд этди. Мадридликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган беллашувда франциялик футболчи клуб сафидаги голлари сонини 105 тага етказди.
Шу тариқа Мбаппе «Реал» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 19-ўринга кўтарилди. У Луис Моловнининг натижасини такрорлади ва ҳисобида 104 та гол бўлган бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдодан ўзиб кетди.
Рўйхатнинг 18-поғонасида «Реал» сафида 106 та гол урган Гарет Бейл жойлашган. Мадрид клубининг энг яхши тўпурари эса Криштиану Роналду бўлиб қолмоқда. Португалиялик футболчи «Реал» либосида жами 450 та гол урган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади