«Милан» ва Фикаё Томори ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча олиб борилмаяпти. Бу ҳақда трансфер бозори бўйича таниқли эксперт Маттео Моретто журналист Фабрицио Романонинг YouTube каналида маълум қилди.
Мутахассиснинг фикрича, агар Массимилиано Аллегри «Милан»да қолганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Аллегри қўл остида Томори жамоанинг деярли алмаштириб бўлмайдиган футболчиларидан бири ҳисобланган.
Бироқ мураббийлик штабидаги ўзгаришлардан кейин ҳимоячининг клубдаги мавқеи ҳам ўзгарган. pianetamilan.it нашри хабарига кўра, айни пайтда томонлар янги шартнома борасида музокара олиб бормаяпти.
Маълумот учун, Томорининг «Милан»даги келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда.