Live
10
Ўзбек

«Наполи» Мактоминей билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
25 ноябр, 01:00
Неаполликлар жамоанинг муҳим футболчиларидан бирини узоқ муддатга сақлаб қолиш ниятида.
«Наполи» Мактоминей билан шартномани узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«Наполи» Скотт Мактоминей билан амалдаги шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда. Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, клуб спорт директори Жованни Манна ва раҳбарият вакиллари Манчестердаги меҳмонхоналардан бирида футболчининг агенти Колин Мердок билан учрашган.

calcionapoli1926.it нашри хабарига кўра, «Наполи» спорт лойиҳасида муҳим ўрин тутаётган шотландиялик яримҳимоячини жамоада олиб қолмоқчи. Томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришиш учун музокараларни давом эттирмоқда.

Маълумот учун, Мактоминей 2024 йилдан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Неаполликлар Италия чемпионати турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар