«Барселона» ва «Реал» ярашув битимига эриша олмади.
Май ойи ўрталарида «Реал» президенти Флорентино Перес Хосе Мария Энрикес Негрейра иши ҳақида гапирар экан, ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли жамоадан еттита чемпионлик унвони тортиб олинганини таъкидлаган эди. Каталонияликлар эса Переснинг ушбу баёнотлари юзасидан судга мурожаат қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди.
Июн ойида «Барселона» Мадрид клуби раҳбари ўз сўзларидан қайтиши учун мажбурий ярашув аризасини топширган эди. Бугун, 25 ноябр куни ушбу масала бўйича суд эшитуви бўлиб ўтди.
Бироқ клублар юристлари ярашувга эриша олмади, деб хабар бермоқда Cadena SER нашри.
«Барселона» ҳуқуқий йўналишдаги ҳаракатларини давом эттиради.
Аввалроқ каталонияликлар президенти Жоан Лапорта Переснинг сўзлари учун «Реал»дан товон пули талаб қилишини айтганди.
«Барселона» ва «Реал» ярашув битимига эриша олишмади
Футбол
25 ноябр, 10:25
Бугун бўлиб ўтган суд эшитувида иккала томон ҳам бир-бирига қўяётган айбловларни қайтариб олишга кўнмади.
Foto: Getty Images