«Арсенал» ҳимоячи Кристиан Москера жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик 22 ёшли футболчининг хизматларига «Бенфика», «Фенербаҳче», «Интер», «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Даъвогарлар орасиа «Интер» клуби Москерани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Лондонликлар ўз футболчисининг трансфер қийматини тахминан 50 миллион евро этиб баҳоламоқда.
Бу мавсумда Кристиан «тўпчилар» сафида Англия Премер-лигаси доирасида 2 та учрашувда майдонга тушди.
Маълумот учун, Москера 2025 йилнинг ёзида «Арсенал» сафига келиб қўшилган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойи охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали унинг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.